Эътиборга муҳтож ёшлар муаммоларини ҳал этиш юзасидан мунтазам иш олиб борилмоқда

Эътиборга муҳтож ёшлар муаммоларини ҳал этиш юзасидан мунтазам иш олиб борилмоқда

Жорий йилнинг 11 апрель куни давлатимиз раҳбари раислигида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда ёшларга доир ҳеч бир масала эътибордан четда қолмади. Президентимиз учинчи тоифага батафсил тўхталдилар ва бир қатор юқори органлар раҳбари қаторида ҳар бир олийгоҳ ректорларига учинчи тоифадаги эътиборга муҳтож ёшлар номма-ном бириктирилди.

Жумладан, Тошкент молия институти ректори Т.Тешабаевга Юнусобод туманида истиқомат қилувчи 55 нафар ёшлар бириктирилди. Алоҳида эътиборга муҳтож, ижтимоий-моддий жиҳатдан ёрдам зарур бўлган бу ёшларнинг муаммоларига ечим излаш, ғамхўрлик қилиш ва доимий қўллаб-қувватлаш асосий мақсад этиб белгиланди.

 

 

Юнусобод туманидаги маҳаллалар бириктирилган алоҳида эътиборга муҳтож, ижтимоий-моддий жиҳатдан давлатнинг ёрдамига зарурати бўлган ёшлар билан манзилли учрашувлар ўтказмоқда ҳамда уларнинг мурожаатлари ва муаммоларини батафсил ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

18:35 / 2023-05-12
Success helper
Success warning